9
декабрь куни Куала-Лумпур шаҳрида ўтган қурьа маросимини кузатар эканман,
асосий эътиборни иккинчи саватдаги жамоаларга қаратдим. Ўзбекистон терма
жамоаси Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олиб, Эрондан қутулганини
кўргач эса, Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларимиз ҳақида ўзимни янада
хотиржамроқ ҳис қилдим.