Йил якунланиб боргани
сари, хулосалар, ҳисоботлар кўпайиб бораверади. Айни пайтда кўпгина ОАВда
мавсум якунлари тўғрисида статистик маълумотлар бериб борилмоқда. Шулар билан
бир қаторда, йилнинг ижобий ва салбий воқеалари кетма-кетлигини тузиш ҳам одат
тусига кирган. Бугун мана шундай йўналишдаги мақолалардан бирини юртимизда энг
кўп тиражга эга бўлган "Футбол Экспресс” газетаси эълон қилди.
Бугун
қиш фаслининг илк сешанбаси. Ўзбекистонда футбол газеталари нашрдан чиқди ва
энг биринчи эътиборни тортадиган жиҳат – кўпгина газеталар каби футбол
газеталарининг ҳам нархи ошган. Эндиликда энг кўп тиражга эга бўлиб турган
"Футбол Экспресс” ва "InterFutbol” газеталарининг сешанба сони 1200-1300 сўмни
ташкил этса, жума сони 600-700 сўм атрофида.