Ўзбекистонда футбол журналистикаси Жума, 17.05.2024, 09:13
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Хабарлар [2]
Ўйин атрофида [0]
Футбол ОАВ [6]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 1
Меҳмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » Янгиликлар » Футбол ОАВ

"Sport" телеканали

Sport telekanali logotipi

Эфирга чиқиш ҳудуди: Бутун мамлакат бўйлаб

Эфир вақти: 24 соат

Телеканал тили: 70% - ўзбекча, 30% - русча

Телеканал мақсад ва вазифалари:

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга мамлакатимиз ва чет эллардаги муҳим спорт тадбирларини, Республикамиз спортчиларининг ютуқларини ёритишга йўналтирилган телерадио кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, болалар спорти ва оилавий спортни оммавий равишда ривожлантириш, жамиятдаги барча ижтимоий гуруҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, дам олишнинг фаол ва ижтимоий фойдали шаклларини ташкил қилиш, оммавий равишда ривожлантиришга, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини қайта тиклаш ҳамда ривожлантиришга бағишланган теле-радиодастурларни тайёрлаш;

Хорижий телерадиокомпанияларининг энг яхши дастурларини, шу жумладан, жаҳон спорт, олимпия ҳаракати тарихида, халқаро спорт ташкилотлари фаолиятига бағишланган дастурларни олиб кўрсатиш;

Республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларини тўғридан-тўғри транслация қилишни ташкил этиш;

(ЎзМТРК расмий сайтидан)

Расмий номи "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Sport” телерадиоканали давлат унитар корхонаси” деб юритилувчи канал Ўзбекистонда спортга ихтисослашган ягона телеканал ҳисобланади. Ўзбекистон аҳолиси футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат кубоги ўйинлари, шунингдек халқаро майдонда клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги учрашувларни айнан мана шу канал орқали жонли ва ёзиб олинган ҳолда томоша қиладилар. Ўз жамоаларимиз ўйинларидан ташқари, телеканал мухлислар талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, Европа миллий чемпионатлари, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг энг муҳим ва марказий учрашувларининг доимий транслацияси йўлга қўйилган.

Олий лига ва Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси маълумотларига кўра, 2011 йилда "Sport" телеканали Олий лиганинг 42 та ўйинини транслация қилган. Шулардан 13 ўйин тўғридан-тўғри эфирга узатилган бўлса, 29 та ўйин ёзиб олинган ҳолда намойиш этилган. Айтиш керакки, фақат Тошкентдаги ўйинларгина жонли эфирда олиб берилади. Қарши, Олмалиқ, Наманган, Андижон, Фарғона ва Ғузор шаҳарларида ўтган ўйинлар баъзан ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

Йирик мусобақалар

"Sport” канали жаҳон спортининг энг нуфузли мусобақаларини мунтазам намойиш этиб боради. Олимпиада ва Осиё ўйинлари қаторида, яқин йиллардан бошлаб жаҳон футболидаги энг йирик турнирларни Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини расман сотиб олмоқда. Жумладан, Жанубий Африка Республикаси мезбонлик қилган 2010 йилги Мундиал ва Польша/Украина яшил майдонларида ўтган 2012 йилги Европа чемпионати ўйинлари учун транслация ҳуқуқи сотиб олинди ва тўлиқ, сифатли тарзда эфирга узатилди.

Телеканалнинг футболга оид кўрсатувлари

"Футбол шарҳи” кўрсатуви – ҳар ҳафтанинг душанба кунлари, соат 20:50 да эфирга чиқади. Сешанба кунлари такроран намойиш этилади. Давомийлиги - 40 дақиқа. Бошловчи - Зафар Имомхўжаев.

Дастур ўтган бир ҳафта давомида ўзбек футболида рўй берган воқеа ва ҳодисаларни тўла ўз ичига қамраб олади ва навбати билан ёритиб боради. Кўрсатувнинг ҳар бир сонига ўзбек футболига бевосита алоқадор ва шу соҳада фаолият кўрсатаётган мураббий, футболчи ёки ҳакамлар таклиф этилади.

"Турдан-тургачаинформацион-таҳлилий кўрсатуви - ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари жонли эфирга чиқади. Чоршанба кунлари такроран намойиш этилади. Давомийлиги - 1-1,5 соат. Бошловчи – Даврон Файзиев.

2011 йилдан бошлаб эфирга чиқаётган кўрсатув жаҳон футболининг ўтган бир ҳафталик ҳаётини қамраб олиб, журналистлар ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар, воқеа ва натижаларга муносабат билдирадилар. Кўрсатувнинг айрим сонларига мутахассис жалб этилади.


Келтирилган маълумотларни тўлдириш ёки таҳрирлаш истагида бўлган таҳририят +998909807692 телефони ёки pressinguz@gmail.com электрон почта манзилига хат орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бўлим: Футбол ОАВ | Киритди: admin (02.12.2012)
Кўрилди: 2760 | Теглар: SportTV | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz