Ўзбекистонда футбол журналистикаси Якшанба, 24.11.2024, 04:00
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 4
Меҳмонлар: 4
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » 2012 » Декабрь » 2 » Немисча ҳисоб-китоб
08:25
Немисча ҳисоб-китоб


9 декабрь куни Куала-Лумпур шаҳрида ўтган қурьа маросимини кузатар эканман, асосий эътиборни иккинчи саватдаги жамоаларга қаратдим. Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олиб, Эрондан қутулганини кўргач эса, Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларимиз ҳақида ўзимни янада хотиржамроқ ҳис қилдим.

Бу хотиржамлик менда биринчи марта ўтган йили июн ойида, Халқаро футбол уюшмаси 2006 йилги Жаҳон чемпионати ўринларини эълон қилганида пайдо бўлганди. Ўшанда Осиё Футбол Конфедерациясига 4,5 та ўрин берилганини "Футбол” газетасида ёритар эканмиз, "Тўрт яримда ўриндан биттасига илинмасак уят бўлади”, қабилида фикр билдиргандик.

Бунинг сабаби – Ўзбекистон аввалги икки уринишида бу қадар ажойиб имкониятга эга бўлмаганди. Биринчи сафар 1997 йил Осиёга 3,5 та ўрин ажратилган ва биз якуний босқичда Япония ҳамда Корея билан бир гуруҳдан жой олиб, деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмагандик. Агар ўша мусобақани ёдга олсак, Кореядаги ажойиб ўйинимиз ва Тошкентда Японияга сўнгги дақиқаларда муҳим очкони тақдим этганимиз Жаҳон чемпионатига бормасак ҳам, Осиёда бошимизни мағрур кўтариб юришга имконият берганди. 1997 йилни ФИФА рейтингида 110-ўринда бошлаб, 79-ўринда якунлаганимиз ҳам бунга исбот бўлиши мумкин.

Иккинчи марта биз 2001 йили 2,5 та ўрин учун кураш олиб бордик. Мусобақа мезбонлари Корея ва Японияни ҳисобламаганда, саралаш ўйинларида қатнашган 39 жамоа учун 2,5 та ўрин қанчалик кам кўринмасин, Ўзбекистон яна якуний босқич иштирокчисига айланди ва бу сафар Уммондаги кутилмаган мағлубият туфайли "плэй-офф” босқичидан маҳрум бўлдик.Ноқулай рақиб БААга ҳам уйимизда, ҳам сафарда ютқазганимизга қарамасдан, якуний жадвалда улардан фақат бир очко ортда қолганимиз, сўнгги турда биз Хитойни енгсак ҳам, Уммоннинг БААга ютқазиб бергани ва Ширшовнинг сўнгги дақиқадаги голи ҳамда Ўзбекистон футболи тарихида биринчи маротаба худди хориждагидек томошабинларнинг олдидаги темир панжарага чиқиб голни нишонлагани беҳуда кетгани роса алам қилганди, ўшанда.

Бу сафар биз футболимиз тарихидаги энг қулай имкониятга эга бўлиб саралаш ўйинларини бошладик. 39 жамоа учун 4,5 ўрин берилгани имкониятларимизни кескин ошириб юборди. Биринчи босқичда Ироқ билан бир гуруҳдан жой олганимиз ва Тошкентдаги биринчи ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз хавотиримизни бироз кучайтирган бўлса-да, асосий довондан ўтиб олдик. Энди эса, ўтган йили айтганимиздек, "уят бўлади” Жаҳон Чемпионатидан четда қолиб кетсак.

Ҳозир, математик ҳисоб-китобга асослансак, Жаҳон чемпионатига бориш имкониятимиз 56 фоизни ташкил қилади (8 жамоа – 4,5 ўрин). Аввалги икки уринишимиздаги якуний босқичга солиштирганда (1998 йил 10 жамоа 3,5 ўрин – 35%, 2002 йил 10 жамоа 2,5 ўрин – 25%), бу салкам икки баравар баланд дегани. Аммо футбол математик ҳисоб-китоблардан четдалиги учун, бошқа бир мулоҳазани ўртага ташламоқчиман.

Биз яқин-яқингача ўзимизни Осиёда энг кучли футбол юрти деб санаб келардик. 1994 йили Осиё футболига Европадан кириб келганимиз учун, бу қитьага паст назар билан қараганимиз рост. Аммо орадан ўтган ўн йил давомида турли натижаларга гувоҳ бўлганимиздан кейин, энди асосий мақсад сари бироз пухтароқ режа тузсак ёмон бўлмасди, менимча.

Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасининг олдида жуда қулай имконият бор – 4 жамоадан иборат гуруҳда иккита ўриндан бирини эгалласа бўлди – Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланади. Менга қолса, юқоридаги жумлани мен "гуруҳдаги иккинчи ўринни эгалласа бўлди”, деб тузатган бўлардим.

Яқинда бошланадиган якуний босқич арафасида ҳамма жамоаларга қарши бор кучимиз билан курашишни эмас, балки гуруҳдаги иккинчи ўринни олишни мақсад қилсак, ишимиз анча осонлашади. Ҳаммага қарши куч сарфлаб, мардонавор четда қолиб кетгандан кўра, ақл билан ЖЧ йўлланмаси учун курашиш футболимиз ва футболчиларимиз учун анча фойдали бўлади.

Менга қолса, йўлланмалардан биттасини Кореяга бериш керак-да, иккинчи йўлланма учун Саудия Арабистони ва Қувайт билан курашиш керак. Шунда балки 13 йилдан бери орзиқиб кутаётган йўлланмамизга осонроқ эга бўлармидик.

Фикрим Алпомишлар юрти саналган Ўзбекистон учун балки бироз ғайритабиий туюлар, лекин бу фикр "қўрқоқлик” эмас, балки, менимча, "тажрибалилик”, "уддабуронлик” саналади.

Келинг, ушбу фикримга далиллар келтираман. Биринчидан, Корея ўтган Жаҳон Чемпионатининг наинки иштирокчиси, балки ярим финалчиси саналади. Бу бир! Иккинчидан, Корея қуръада ҳам бизга биринчи саватдан келди – яъни у рейтингига кўра ҳам гуруҳдаги биринчи жамоа ҳисобланади у. Учинчидан, гарчи Корея айни пайтда бироз қийин даврни бошидан кечираётган бўлса-да, Жаҳон Чемпионати саралаш ўйинларида биронта ҳам очкони осонликча бой бермаслиги табиий. Тўртинчидан, Корея терма жамоаси куни кеча Германияни ўз майдони 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бешинчидан, биз Кореяга қарши сафардаги ўйинимизни Қувайтда ўтган ўйинмиздан беш кундан кейин ўтказишимиз керак. Қувайт билан Корея орасидаги масофага эътибор беринг: тўғри масофа 13000 километрни ташкил қилади. Қувайтдан Сеулга тўғри рейс йўқ. Агар чартер буюрадиган бўлсак ва Қувайтдаги ўйиндан кейин ўша куни йўлга чиқсак ҳам, Кореяга эртасига туш вақтида етиб келамиз. Агар Қувайтдан Кореяга икки-учта рейс алмашиб учадиган бўлсак, футболчиларимиз асосий рақибга қарши қанақа куч билан майдонга тушишларини тасаввур қилиш қийин эмас.

Биз ҳеч қачон Қувайтдан хавотирга тушмаганмиз, биз Саудия Арабистонини бу йил мағлубиятга учратдик, Шундай экан, терма жамоамиз рахбарияти якуний йўлакчада марра чизиғига қараб чопқиллагандан кўра, Қувайт ва Саудия Арабистонини олдинга ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилса тўғрироқ бўларди. Марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишга ҳаракат қилиб ўзимизни қийнаш менимча, ортиқча. Майли, марра чизиғини биз эмас, Корея биринчи бўлиб кесиб ўтсин. Ахир якунда биринчи келган ҳам, иккинчи келган ҳам бир хил мукофот – Жаҳон Чемпионати йўлланмаси билан тақдирланади-ку!

Аваз БЕРДИҚУЛОВ,

"InterFutbol” газетасининг 2004 йил 28 декабрь, махсус сонидан.
Бўлим: Аваз Бердиқулов | Кўрилди: 2232 | Киритди: admin | Теглар: 2004, JCH saralash, Interfutbol, MTJ | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 2
2 Nodir  
0
янгиликлани купайтирсила зур булади манимча )))

1 Abdulaziz Namozov  
0
bu saytni ishga tushganidan xursandmiz! saytga omad tilab qolamiz

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Декабрь 2012  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz