Ўзбекистонда футбол журналистикаси Якшанба, 24.11.2024, 03:45
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 4
Меҳмонлар: 4
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » 2012 » Декабрь » 6 » “Тўлқин” қиламиз, турдик!
20:26
“Тўлқин” қиламиз, турдик!

Футбол номланмиш ўйинни ким ўйлаб топганини биласизми? Эрамиздан аввалги фалон мингинчи йилда ацтеклар, дерсиз? Ёки қай бир юзинчи йилда хитойликлар оёқ билан тепиб ўйналадиган ўйинни ўйнашган, дейишингиз ҳам мумкин. Замонавий футболни эса 19-асрда инглизлар ихтиро килишган десангиз ҳам тўғри бўлади. Ҳар қандай ҳолатда фараз ва тахминлар яшашга ҳақли. Қисқаси, бу ажабтовур ўйин қачон ва ким томонидан ўйлаб топилганидан қатъий назар, унга ошно инсонлар доимо бўлган. Бошқа ўйинлардан фарқли равишда футбол оёқ билан ўйналади. Шунинг учун ҳам унда қоидалар ва табиийки, қоидабузарлик ва хатолар бисёр. Айнан шу каби хатоларнинг кўплиги учун ҳам футбол одамларни доим баҳсу мунозара, фикрлар қарама қаршилиги, қизиқиш чегарасида ушлаб туради. Футбол ўйлаб топилгандан бери сон-саноқсиз инсонлар унга ишқибозлик қилишган ва қилишяпти. Бу сеҳрли ўйин мухлислари камайиш тугул, кунба-кун ортиб бормоқда. Бунга сабаблар турлича, аммо жавоб ягона – ахир бу ФУТБОЛда!!!

Инсон ҳаётда бирон-бир нарсага қизиққани яхши. Ҳеч вақога қизиқишсиз яшаш ҳаёт эмас-да. Кимдир марка йиғишга, кимдир қимматбаҳо машиналар коллекциясига, кимдир мусиқага, яна кимдир жониворларга... бунақа қизиқишларни сон миллионтасини келтириб ўтиш мумкин. Лекин ҳисоблаб чиқилса, менимча футболга қизиқувчилар сон жиҳатдан бошқа ҳар бир соҳа қизиқувчиларидан анча устунлик қилсалар керак. Демак, футболга қизиқиши бор одам оддий тилда футбол мухлиси дейилади.

Хўш, футбол мухлиси ўзи ким? У қандай жараёнда иштирок этади? Жараёнда қай тариқа иштирок этади? Шу саволларга ҳеч жавоб топишга уриниб кўрганмисиз? Футбол ишқибози нечта бўлса, фикрлар ҳам шунчалик турфа бўлса керак. Ҳамма ҳар хил тушунади, ҳамма ҳар хил ишқибозлик қилади бу жозиб ўйинга. Ҳар бир ишқибознинг ўз севимли жамоаси ва жамоалари бўлади. Кўп ҳолларда ишқибоз ўзи ўсиб улғайган шаҳар ёки қишлоқ жамоасига жон-дилидан мухлислик қилиш билан бирга, бегона юрт жамоаларига ҳам мухлислик қилади. Албатта, туғилиб ўсган юрт жамоасига ишқибозлик биринчи ўринда турса, нариги жамоаларга фақатгина нейтрал, яъни, ўз жамоаси иштирок этмайдиган мусобақаларда мухлислик қилади. Кўпинча эса ўз жамоаси эришолмаган ва эришиши қийин бўлган натижаларни нейтрал жамоалар тимсолида кўради ва беихтиёр орзу қилади, худди ўзбек футбол фанатлари каби. Ахир ҳар бир ўзбек футбол ишқибозининг хаёлидан кечмаганми, миллий терма жамоамизнинг мундиалда ғалаба қозониши ҳақидаги хаёлот? Бирор марта ҳам хаёлимиз кўчасига кирмаганми «Пахтакор» ёки «Насаф»нинг қитъалараро кубок финалида «Милан» ёки «Бока Хуниорс»ни мағлубиятга учратиб ер куррасининг энг кучли жамоаси номига сазовор бўлиши ҳақидаги орзу? Бўлган! Онгли футбол мухлиси борки, ҳеч-йўғи хаёл кўчасида ана шу юксак орзулар сари парвоз килади. Ҳар бир мухлис ўзи ишқибозлик қилаётган жамоадан доим фақат ва фақат ғалабаларни кутиб яшайди, талаб қилади. Мағлубиятга учраса ғамга чўмади, ғолиб чиқса байрам қилади. Жамоадан юксак натижа талаб қилиш билан бирга, ўйингоҳда ўтирволиб ўйинни томоша қилиш асносида сўкинади, бақиради, йиғлайди, кулади, депсинади, тўлқинланади, сочини юлади, асабийлашади, бахтга ғарқ бўлади. Бу ишқибозликнинг ажралмас бўлаги. Қаранг, мана шу ФУТБОЛ аталмиш ўйин қанчалар ҳис-ҳаяжон олиб киради мухлис қалбига. Бу яхши албатта. Аммо, келинг, мухлис деган сўзга таъриф беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Шу билан бирга мухлис қандай бўлиши керак деган саволга жавоб топишга уринамиз.

Ўзи ҳамма футбол ишқибози ҳам МУХЛИС сўзига монанд ҳаракат қиладими? Мухлислик қилишни биладими? Трибунада ўтириб тўп ўтказиб юборган дарвозабонни сўкиш ёки мағлубиятга учралган ўйиндан сўнг севимли жамоасини «позор» дея ҳайқириқ билан кузатиб қўйиш ҳам мухлислик деб аталадими? Ҳис-ҳаяжонга тўлиб тошган инсонни тушунишга ҳаракат қилдик ҳам дейлик, лекин инсон ОНГли жонзот-ку. Бефаросатларча сўкинмасдан ёки севимли жамоамизни шармандаларча майдондан ҳайдамасдан, бироз онгни ишга солиб, маданият билан ишқибозлик қилишни биламизми?

Дунёда неки бўлса яхши томони бўлганидек, ёқимсиз томони ҳам бўлади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳар бир уй учрашувини имкон қадар стадиондан кузатишга ҳаракат қиламан. ЖЧ саралаш ўйинларининг 4-босқичига йўлланмани қўлга киритган ўйинимиз – Сингапур миллий терма жамоаси билан бўлган ўйинни ҳам бевосита стадионда кузатдим. Сафардаги йирик ҳисобли ўйиндан сўнг кўпчилик стадионга ташриф буюрганлар голлар шодасини кутишганди. Аммо бор-йўғи биттагина гол, у ҳам бўлса амал-тақал қилиб киритилди рақиб дарвозасига. Аммо ишқибозларга нима? Уларга ахир кўп голлар керак-да. Ўйиннинг 75-дақиқалари эди чамаси, мендан сал тепароқда ўтирган икки ишқибознинг гапини эшитиб қолдим «ҳей, юр кетдик, бунақа ўйинни кўргандан кўра... Ундан кўра уйга бориб «Жумонг»ни кўрамиз»)))). Ана сизга футбол мухлиси деган номга даъво қилиб стадионга ташриф буюрган инсоннинг гапи. Очиғи, ўша гапни эшитиб орқага бир қараб қўйдим. Кўргим келди ўша «мухлис»нинг афти ангорини. Менинг ўткир нигоҳимни ҳис қилган ўша «мухлис» ғалати аҳволга тушди. Лекин барибир ўша «жумонг»ни кўриш учун ўрнидан қўзғалди. Афсусланиб кетдим бунақа ишқибозлар кўплигидан. Айни ўша дамда стадионнинг нариги томонида бизга қарама-қарши секторда ўтирган фан-клуб орасида пайдо бўлиб қолгим келди. Шу пайтгача ўйинни ўтирволиб, журналистик нуқтаи назаридан коғозда ёзув-чизув қилиб, таҳлил қилиб кўраётган бўлсамда, ана шу гапдан кейин журналистлигимни бир чеккага йиғиштириб, ўзимда зўрлаб вақтинча ухлатиб қўйилган «мухлис»ни уйғотдим ва ўзим ўтирган трибунани жонлантиришга бел боғладим. Овозим борича бақиришларим самара берди. Мендаги кайфият трибунадаги оммага ҳам кўчди ва 70 дақиқа жимжитликда ўйинни кузатган оломон қолган 15-20 дақиқани футболчиларимизни қўллаган ҳолда, ҳайқириқлар билан ўтказди. Хуллас, ростакамига мухлислик қилдим ўша куни.

Яна бошқа бир воқеа эсимга тушиб кетди – «Пахтакор» ўз майдонида ОЧЛнинг дастлабки турида «Ал Қодисия» клубини қабул қилди. 90 дақиқа жим ўтирган оломон (фан-клуб аъзоларидан ташқари) ўйин сўнггида ўтказиб юборилган голдан сўнг жамоамизни «позор», дея ҳайқирган ҳолда кузатиб қўйишди. Жуда жаҳлим чиқди. Ахир бу ўз жамоамиз-ку. Ўзимизнинг севимли жамоамиз. Ахир айнан шу ўйинни томоша қиламан, деб стадионга келдик-ку. Вақтимизни, пулимизни аямадик-ку. Нега энди тузук-қуруқ мухлислик қилишни эплай олмаймиз? Нима учун футболга писта чақиб ўтириш ва сўкиниш учун келамиз? Қачон ўрганамиз ишқибозликни? Майли, европадаги ажнабий ишқибозлар каби юзимизни бўямайлик, майли, каттакон байроқ тикмайлик, чиройли шиор ва баннерлар кўтариб ўтирмайлик, майли, жазавага тушар даражада бақирмайлик. Лекин жамоамизни қўллаб-қувватлашимиз керак-ку. Ҳеч бўлмаганда «тўлқин» уюштириш учун ўрнимиздан кўзғала олмаймизми? Вақти-вақти билан, дам олиб бўлсада бирон бир қўшиқни куйлай олмаймизми? Ақалли қарсак чалиб туришни билармиз ахир?

Биласизми, бир пайтлар Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси ўйинини бевосита «Петровский» стадионидан кузатганман. Ўшанда Питерга «Спартак» ташриф буюрганди. Ўйинни томоша қилиб бир завқ олган бўлсам, оломоннинг «Зенит»га мухлислик қилишидан завқим икки баробар ортган. 90 дақиқа тинмай ўз жамоасини қўллаган ишқибозлар ўша куни ўзлари учун қониқарли натижани кўришмади. «Зенит» 1:2 ҳисобида асосий рақибига мағлуб бўлди. Лекин петербурглик мухлислар ўйин тугагандан сўнг ўринларидан туриб, ўз жамоаларини олқишлар билан кузатиб қўйишди. Мағлуб жамоа ҳам ўзларининг бундай мухлислари борлигидан фахрланиб, мағлубиятдан унчалик тушкунликка тушмаган ҳолда тарк этди майдонни.

Нега бу мисолларни келтирганимни зийрак ўқувчи сезган бўлса керак. Европа, жаҳон футболини кузатиш асносида ўша жаҳон даражасидаги жамоаларнинг ҳам мухлислари ҳаракатларини кузатиб бораман. Шу аснода орзу туғилади – қанийди бизнинг ишқибозлар ҳам ана шу даражага етишса. Футболчиларимиздан юксак даражадаги ўйинларни талаб қилишни биламиз. Лекин ўзимиз ҳам ана шу талабларимизга яраша мухлислик қилишни ўрганишимиз лозим. Маданиятли мухлис бўлишимиз лозим. Стадионга шунчаки вақт ўтказиш ва футболчиларни сўкиш учун эмас, балки ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришимиз керак. Ахир футболчилар биз учун тўп суришади майдонда.

Шу ўринда Фан-клуб аъзоларига футболчиларимиз ва ўзим номимдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. 90 дақиқа тинмай қўллаб-қувватлашни улардан ўргансак арзийди. Афсус, ана шу каби юрагида ўти бор мухлислар ҳозирча бор-йўғи битта секторнинг ярмини тўлдиришяпти, холос. Лекин ана шу камчилик йигитлар бошқа сўқир ишқибозларнинг кўзларини очишса не ажаб. Лоқайд ишқибозларга эса бир маслаҳат: мухлислик қилишни билмасангиз уйингизда телевизор бор. Ёнбошлаб олиб ўйинни томоша қилаверинг. Стадионга эса жамоамизни қўллаш учунгина ташриф буюринг. Акс ҳолда юқоридаги каби «жумонг»ни кўргиси келиб қолган биродаримиз каби бекорга жой эгаллаб ўтирганингиз қолади.

БИЗГА БУНДАЙ ИШҚИБОЗЛАР КЕРАК ЭМАС!

Бобур АКМАЛОВ,

2008 йил 17 июнь, "Uff.uz” сайтидан.

Бўлим: Бобур Акмалов | Кўрилди: 1235 | Киритди: admin | Теглар: 2008, uff.uz, muxlislik | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Декабрь 2012  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz