Ўзбекистонда футбол журналистикаси Якшанба, 24.11.2024, 03:36
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 1
Меҳмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » 2012 » Декабрь » 4 » О, футбол Фемидаси...
13:29
О, футбол Фемидаси...


Биз томонга ҳам бир қараб қўй!

Футбол Фемидаси – адолат рамзи яна бизга нисбатан адолатсизлик қилди. Россия-Бельгия учрашувида ҳам русларга нисбатан у шундай йўл тутди. Кимсак, Игорь Акинфеевдек дарвозабон учрашув дебютидаёқ тўп ўтказиб юборди, Андрей Аршавиндек ҳужумчи Бельгия дарвозасини нишонга ола билмади. Дик Адвокаатдек мураббий ўйин сценарийсига ўзгартириш киритолмади. Ўз майдонларида Бельгияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиш русларнинг ҳаёлларига ҳам келмагани аниқ.

Эҳтимол, бу учрашувни олимпиячиларимиз кўришмагандир... Акс ҳолда, Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари ўйиннинг дастлабки дақиқаларида адаптация - мослашиш жараёнини ўта ҳушёрлик билан ўтказган бўлишармиди? Йўқ, бу ўринда "ўта ҳушёрлик дейишнинг ўзи камлик қилади. Жанубий Кореяга қарши ўйинда нафақат ҳушёрлик, балки биз бир неча бор такрорлаган инновация, импровизация ва ниҳоят, ИРОДА зарур эди. Афсуски, бу жиҳатлар ўйин давомида олимпиячиларимиз ҳаракатларида тўлақонли кўзга ташланмади. Рақибларимиз бош мураббийи бизнинг менталитет, футболчиларимизнинг феъл-атворларини яхши ўрганганлиги яққол билинди. Натижада у танлаган тактика, яъни ўйин бошидаёқ шиддатли ҳужум уюштириш, футболчиларимизни узоқ муддат тўпсиз юришга мажбур этиш ва улардаги руҳий мувозанатни бузиш ўз самарасини берди. Тан олишимиз керакки, ўйин тақдирини футболга, тўп билан муомалага боғлиқ ҳолат эмас, балки фантазия ва феъл-атворга дахлдор жиҳатлар ҳал қилди. Рақибларимизнинг бош мураббийи ўйинни хотиржам кузатиб борди, вақти-вақти билан шогирдларини руҳлантириб, олқишлаб турди. Чунки ўйиндан аввал ёзган «сценарий»сини шогирдлари у истаган даражада ижро этишди. Хўш, Аҳмад Убайдуллаев ўйин давомида нега ўзини асабий тутди? Бу саволнинг жавоби кўп. Энг аввало, шуни айтиш керакки, у Жанубий Корея олимпиячиларига қарши ўзига хос "совға - руҳий босим, кутилмаган тактика тайёрламаган. Футболчиларимизда рақибнинг энг асосий қуроли - тезликка қарши омил шаклланмаган. Шу сабаб бурчакдан тўп оширилаётган паллада футболчиларимиз ўзларини волейболчи ёки теннисчилар каби тутишмади. Албатта, биз улар тўпни қўл билан ўйнашмади, демоқчи эмасмиз. Тўпни дарвозабонлар қўл билан ўйнашсин. Қўл билан ўйнашни уларга чиқарган. Ўшанда ҳам Темур Жўраев каби мушт билан қайтариш, ўзини боксчи каби тутиш шарт эмас. Катта тезликда учиб келаётган тўпни кузатиш, илғаш, ҳис қилиш, унинг траекторияси - йўналишига мос позиция - жойни танлаш ва лаҳзаларда ўша позицияга чиқиб бориб, рақиб футболчисига халақит бериш ҳимоячиларимизнинг асосий вазифалари эди. Агар улар волейболчи ёки теннисчи каби реакция - тезликка эга бўлишганида, рақибларимиз биринчи голни уришолмасди. Албатта, мақолани бундай руҳда ёзишимизга шанба оқшомида бўлиб ўтган «Арсенал»-«Тоттенхэм» учрашувининг таъсири бўлди. «Тоттенхэм» биринчи голни уриши арафасида «Арсенал» футболчилари қуршовидаги ван дер Вартнинг гавда ҳаракати, тўпни кўкрак билан тўхтатиши ва уни Бэйлга аниқ узатиши ҳавасимизни келтирди. Олимпиячиларимиз таркибидаги Иван Нагаев, айниқса, Кенжа Тўраев худди голландиялик футболчи каби. ҳаракат қилишса, рақибларидан устун чиқишса бўларди-ку, деб ўйладик. Умуман олганда, яккакурашларда рақибдан чўчимай ҳаракат қилишлари учун футболчиларимизни руҳий ва жисмоний жиҳатдан тоблаш зарур. Рафаэль ван дер Вартнинг жарима зарбасидан сўнг Юнус Қобулнинг тўпни топиши ва «Арсенал»нинг бир неча футболчилари таъқиб қилаётганига қарамай, гол уриши ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Олимпиячиларимиз эса, аксинча, тўп уларни топишини кутишди кўп ҳолларда.

Футбол - кураш, тўп учун кураш, тўпни эгаллаш, тўпни эгаллаш учун тезкор фикр юритиш ва тезкор ҳаракат дегани-ку аслида. Ҳаммага аён бу ҳақиқат нега Япония, Жанубий Корея футболчилари томонидан реалликка айлантирилади-ю, бу иш бизнинг футболчиларимиз имконидан ташқарида? Нега футболчиларимизда ижодий фикрлаш йўқ? Нега улар бошлаган комбинация қандай ривожланишини рақиблар осонгина пайқаб қолишади? Бугун классик услубда футбол ўйнаш ўзини оқламайди. Айнан шундай услубда ўйнашгани боис олимпиячиларимиз 5та ўйиннинг З тасида мағлубиятга учрашди, рақиблари дарвозасига 5 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 7 та тўп ўтказиб юборишди. «Кучли саккизликдан ўрин олиш ёмон кўрсаткич эмас», дея юпанч сўзларини айтаётган мухлису мутахассислар натижа ҳақида эмас, балки ўйин сифати ва савияси хусусида фикр билдиришса тўғри йўл тутган бўлишади. Биз Аҳмад Убайдуллаев ва унинг шогирдлари ватандошларига ғалаба қувончини тақдим этиш учун ҳаракат қилишганини, уларда ғалаба қозониш иштиёқи жуда-жуда баланд бўлганини яхши биламиз. Бу фазилат ҳар қанча ҳурматга сазовор, бироқ Япония, Жанубий Корея, КХДР, БАА каби жамоалар билан ўйнаганда ғалабага бўлган кучли иштиёқнинг ўзи билан иш битмайди. Бундай кучли жамоалар устидан ишончли ғалаба қозониш учун новаторлик керак, ўзига хос футбол дунёқарашига эга бўлиш даркор. Европанинг атанган терма жамоалари 90 дақиқа тинимсиз фаол ҳаракатда бўладиган Япония, Жанубий Корея, КХДР жамоаларини фақат шу усул билан енгишади. Тўғри тушунинг: биз бу билан Осиёнинг кучли терма жамоалари новаторликдан йироқ, демоқчи эмасмиз. Фақат бу борада ҳозирча Европа футболи устун эканлигини таъкидламоқчимиз, холос.

Футбол эркинликни, мустақил фикрлашни ёқтиради. Нега вакилларимиз 10 киши бўлиб ўйнай бошлашгач жавоб тўпини киритишди? Бунинг боиси шундаки, ўша лаҳзаларда Кенжа Тўраев, Шерзодбек Каримовлар жуда оз муддат ўзларини эркин ҳис қилишди: томошабину жамоадошларининг, мураббийнинг босимини унутишди. Улардаги истеъдод исён кўтарди, ўзини баралла намоён қилди ўша дақиқаларда. Афсуски, сал ўтмай яна бизга таниш ўйин маромига бўйсунишди, кўникишди.

Футболда мураббий уста шахматчи кабидир. Моҳир шахматчилар одатда рақибларининг хаёлига келмаган юришларни қилишади. Футболда ҳам шундай: мураббий рақиб томонни лол қолдирадиган «юришлар»ни ўйлаб топишга мажбур. Унингғояларини шогирдлари тўла-тўкис бажаришлари, бу ғояларга ижодий руҳ бағишлашлари шарт.

Биз олимпиячиларимиз 17-Осиё ўйинлари совриндорлари сафида бўлишларини жуда-жуда истадик. Мураббий ҳам, футболчиларимиз ҳам мағлубиятдан изтироб чекишди. Шундай экан, яна савол туғилади: нега унда таркибга 23 ёшдан катта 3 нафар тажрибали футболчи таклиф этилмади? Агар ҳимояда Камолиддин Тожиев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, ҳужумда Александр Гейнрих ҳаракат қилганида натижа қандай бўларди? Ўйлаймизки, ижобий. У ҳолда Аҳмад Убайдуллаев нега бундай имкониятдан фойдаланмади? Бу ўринда футболчиларнинг хоҳиш-истаклари ва имконлари билан боғлиқ сабабни кўрсатиш ноўрин. Чунки миллий терма жамоамиз аъзоси бўлмаган шундай истеъдодли футболчилар борки, улар бемалол олимпиячиларимиз ўйинини кучайтира олишарди. Инчунин, мураббийимизнинг натижа ортидан қувгани шундоқ ўйин сифатидан ҳам билиниб турди-ку. Зеро, деярли бир бўлим вақтига тенг дақиқалар давомида корейсларнинг тинимсиз ҳужумларидан омон чиқиш жуда-жуда мушкул эканлиги оддий мухлисларга ҳам кундай равшан эди. Мураббийимиз ғалаба истади биз каби, лекин биз истаган футбол иккинчи план -даражага туширилди. Агарда у натижани-да эмас, олимпия термаси ўйинини кучайтириш, келажагини ўйлаганида ҳеч бўлмаганда, битта учрашувда Санжар Қувватовга имкон берарди, қатарликлар томонидан кечирилган Темур Жўраевнинг тажрибасини ҳисобга олиб ўтирмай, жамоасининг асл посбонини ҳам амалда бир синаб кўрарди...

Умуман олганда, футболчиларимиз бир қарасангиз, ёниб-яшнаб, ажойиб футбол намойиш этишади, бир қарасангиз, гўё майдонда шунчаки юрган кишилардай тутишади ўзларини. Бир қарасангиз, уларнинг тимсолида чин профессионал футболчи намоён бўлади, бир қарасангиз, профессионалликдан асар ҳам кўринмайди... Ҳа, ардоқли шоиримиз Абдулла Орипов «Бир қарасам...» деб бежиз ёзмаган-да:

Бир қарасам, дўсту ёрдан кўнглим тўқдай,

Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай...

Бир қарасам, шон-шуҳратга йўғрилганман,

Бир қарасам, эндигина тугилганман.

Ниҳоят, Вадим Абрамов ҳам миллий терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Рўйхатдан асосий ўйинларда оғирликни елкага оладиган барча футболчиларга жой ажратилган. Бироқ таркиб билан танишиб, кўнглимда яна бир истак пайдо бўлди. Бош мураббий кенгайтирилган таркибга Акмал Холмуродов, Мансур Саидов, Шерзод Каримов, Санжар Қувватов, Аббос Махсталиев каби футболчиларни ҳам киритиб, уларни навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларига таклиф этганида ўзига хос, жанговар ва соғлом рақобат муҳити юзага келарди миллий терма жамоамизда. Ҳозирги иқлим шароитидан, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш керак-ку, ахир! Яна бир мулоҳаза: бош мураббий фақат ўзи яхши билган футболчиларни таркибга жалб қилиш йўлидан бормай, ҳозиргача ўзи яхши билмайдиган ўйинчилар истеъдодини кашф этиш йўлидан борса, ўша футбол Фемидаси бизга-да кулиб қарайди.

О, футбол Фемидаси, биз томонга ҳам бир қиё боқ, биз томонга ҳам бир қараб қўй! Биз ҳам зафар ёғдуларига кўмилиб, футболимизни, футболчиларимизни шарафлайлик.

Муҳаммад ВАЛИ,

"InterFutbol” газетасининг 2010 йил 23 ноябрь, №93 (781) сонидан.

Бўлим: Муҳаммад Вали | Кўрилди: 1392 | Киритди: admin | Теглар: OTJ, Interfutbol, 2010 | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Декабрь 2012  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz