Ўзбекистонда футбол журналистикаси Якшанба, 24.11.2024, 03:42
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 3
Меҳмонлар: 3
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » 2012 » Декабрь » 8 » Йиғлатинг сиз бизни...
14:11
Йиғлатинг сиз бизни...

Жаҳон чемпионатининг сўнгги ўйинлари дастлабкиларидан қайси жиҳати билан фарқ қилади, биласизми? Масалан, гуруҳ босқичида ҳам жуда кўп жамоалар мусобақани тарк этишди, уларнинг ичида ҳатто жаҳон чемпионлари, финалчилари, майдон эгалари ҳам бор. Уларнинг ҳам мағлубиятдан сўнг кўзлари ёшланди, тунов кунги Асамоа Гьяники ҳам. Аммо мени, менимча. сизни ҳам кўпроқ ганалик «ғира-шира таниш» юлдузнинг аҳволи ўша Каннавароникидан ҳам кўпроқ таъсирлантирди. Нега? Сабабини ўйлаб кўрдингизми?

Аввалги босқичларда тарк этган жамоалар мағлубият учун сабаб ахтаришади. Сабаблар кўп, чунки агар ҳаммаси жойида бўлганда бу қадар эрта кетишмасди. Плей-оффда-чи? Энди жамоалар барчасини деярли тўғри бажаришган, қандайдир вазият, ҳолат, хато барча масалага нуқта қўймоқда! Йиғламай бўладими? Ана энди сиз мағлубни айбламайсиз, уларни сўкмайсиз, «ундай бўлганда бундай бўларди» деб ҳам қийнамайсиз ўзингизни. Индамай томоша қиласиз. Ҳатто севимли жамоангизнинг рақиби мағлуб бўлса-да, уларга раҳмингиз келади. Улар йиғлайди. Уларни жим кузатар экансиз, сиз беихтиёр уларни олқишлашни бошлайсиз. Хавасингиз келади! Яхши кўриб қоласиз. Нега шу «олтин медаллар саккизта эмас-а» деб хўрсинасиз. Бу футбол, барча эҳтирос ва гўзаллик айнан ғолибнинг битта эканлигидадир!. Гьян йиғламоқда, уни юпатаётган, «қўявер, сен яхши ўйнадинг» деб тасалли бераётган шериги эса ўзини йиғидан зўрға тутиб турибди. Ўзини йиғидан қайтариш учунгина у бир-нималар демоқда, аслида ўзини овутмоқда! Бу даражага етиш осон эмас футболчи учун. Шу ҳолларида ҳам улар мағлуб эмаслар. Менимча, шундай Шафқатсиз статистика балки уларни рақамлар остига кўмиб юборар, янги авлод уларни эмас, ғолибларни олқишлар, эслар. Аммо мана шу кун учун улар қаҳрамонлар, ишонаверинг. Сиз уларни унутмайсиз, мана шунинг ўзи улар учун мукофот эмасми? Ахир улар эмасми, миллионлаб қалбларни футболга яқинлаштирган. Мана шу эмасми футболнинг ҳақиқий кучи? Вундеркинд бўладими, миллионер бўладими, оддий инсон эканликларининг исботи шу эмасми? Оддий инсон бўлиш эса ҳаммасидан ҳам қийин, ишонаверинг. Зеро, инсонни йиғлата оладиган сабабга қараб ўша инсоннинг савиясини билса бўлади.

Инсон қачон йиғлайди? Қачонки, ўзининг ҳолати учун лойиқ эмаслигини хис қилиб турса... бу кўнгилнинг бўшлиги эмас асло, ҳақиқий характердан далолат эмасми? Менимча, шундай! Футболчи қачон ғалаба қозонади? Қачонки, у ўзини мағлубиятга лойиқ кўрмаса. Fолиблик туйғуси қачон бўлади? Қачонки, футболчи ҳақиқий кучни бегоналарнинг берган баҳосида эмас, ўз қадрини нақадар юқори қўйишида деб билса.

Ушбу сонда берилган «Пахтакор» жамоаси рамзий жамоасини тузишда маълумот йиғар эканман, Шуҳрат Мақсудов ҳақидаги бир воқеага кўзим тушди. «Нефтчи» сафида фаолиятини якунлаётган футболчи учун Фарғонада хайрлашув учрашуви ташкил этиб берилди. Концерт бўлди, анча мухлислар йиғилди, майдонда эса «Нефтчи» ва 1994 йилда Мақсудов билан бирга Хиросимада зафар қучган футболчилар ўртасида ўйин ташкил этилди. Гувоҳларнинг айтишича, ўша учрашувдан сўнг майдонни тарк этаётган Шуҳрат Мақсудов ростмана йиғлаб юборган экан. Fалати бўлиб кетдим ўқиб. Балки ўша бешафқат вақт шамолида қолиб кетган кунларни хотирлагандир, балки ўзбек футболига бундан ҳам кўпроқ ғалабалар тақдим этиш насиб этмаганлигидан афсуслангандир. Футболимиздаги эндиги ғалабаларда у бўлмаслигидан, ўзга юртда юрт байроғини кўтариб фахрла югуриш бахти қайта насиб этмаслигидан ўкингандир. Менимча, шулардан бири...

Ўз-ўзидан саволимизга жавоб топиб бораверамиз. Муносабат деймиз, истеъдод деймиз, омадсизлик деймиз, аммо мағлубият билан мағлубиятнинг фарқи бор. Ҳақиқий ғалабаларга сабаб бўладиган ҳақиқий мағлубиятларни бошдан кечирмаяпмиз ҳали. Мағлубиятларимиз Гананикидан ёки Японияникидан кескин фарқ қилади, ишонинг. Мағлуб жамоа ғалабага лойиқ бўлиши мумкинми? Мумкин. Қачонки, ютқазсаг-у, футболчини айблашни ўрнига унга дардкашлик ҳис қилсак ўзимизни... Қачонки, йиғлаётган дарвозабонимизни елкасидан қучиб юпатишни чин дилдан истайдиган даражага етсак ўзимиз... Қачонки, мағлуб бўлиб тарк этаётган йигитларимиздан фахрлансак ва бутун дунёга «бу бизнинг жамоа», «ютқазиб қўйган бизнинг жамоа» деб хайқиришга куч, истак туя олсак ўзимизда! Мана шундай мухлислар бор, мана шундай муҳит бор, ҳар қандай юртда. Бизда ҳам. Чунки бу табиий жараён. Аммо мана шундай жамоамиз йўқ ҳали. Мана шундай жамоа, мана шундай футболчилар керак бизга! Кутяпмиз, сабр қиляпмиз, дуо қиляпмиз...

Йиғининг яна бир тури бор. Инсон ўзини ўзи лойиқ кўрган вазиятига машаққатлар ёки тақдирнинг инъоми эвазига эришса йиғлайди. Бу севинч йиғилари бўлади. Шунақа йиғини бошдан кечириш барчамизга насиб этсин.  Баъзида футбол, ЖЧ каби нарсалар ҳаёт учун арзимас туюлса-да, биз Ватан учун йиғлаётганимизни хис қилиш қувончини бошдан кечирайлик. Саломат бўлинг.

Қаҳрамон АСЛАНОВ,

"Чемпион” газетасининг 2010 йил 5 июль сонидан.

Бўлим: Қаҳрамон Асланов | Кўрилди: 1416 | Киритди: admin | Теглар: Jahon chempionati, MTJ, 2010, chempion | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 1
1 Sherzod  
0
Nimaga eski maqolalar kiritilmoqda. Yangi Yangi maqolalarni kiritinglar.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Декабрь 2012  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz