Ўзбекистонда футбол журналистикаси Якшанба, 24.11.2024, 03:42
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 3
Меҳмонлар: 3
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » 2012 » Декабрь » 9 » Яқинда файласуф бўламиз
17:29
Яқинда файласуф бўламиз


Кўпчилик мухлислар каби мен ҳам терма жамоамиз ғалабасига ишонгандим. Хатто ғалабадан сўнг, ўтган сонда ҳаммамизнинг номимиздан Хайрулла ака ваъда берганидек, шу пайтгача ёзган барча танқидларим учун УЗР сўрашга астойдил бел боғлагандим. Афсус бу энди кейинга қолди. Ҳозирча эса, мен бундан ҳам оғирроқ вазифани бажаришга мажбурман. Сизларни бироз чалғитиб, ўзи шундоқ ҳам анча тушиб кетган кайфиятларингни бироз кўтаришга ҳаракат қилишим керак. Наилож, тақдир экан. Энди нима қилардик. "Парвона” даги Ўткурий айтганидек "кейинги сахифага ўтгунингизча, сизларни зериктирмасликка ҳаракат қиламизда”.

Аслида кайфиятингизни аллақачон кўтариб бўлгансиз. Сиз футболдан кечиб кета олмайсиз. Ўша куннинг ўзидаёқ инглизларнинг Хорватиядан қандай қасос олишганини томоша қилдингиз. Пайшанба кунги сахарликдан бошлаб эса, терма жамоамизнинг бундан кейинги имкониятларини чамалай бошладингиз. "Энди ЖАРни тушимизда кўрамиз” деб кечагина айтган гапингизни бир ухлаб туриб унутиб юбордингиз. Бахрайннинг Қатардаги дурангидан сўнг эса, худди жамоангиз ютгандек қувониб кетдингиз. Топдимми? Агар тополмаган бўлсам, сиз ҳали мухлис эмас экансиз, агар топган бўлсам ҳам менга қойил қолманг. Мен ўзим ҳақимда фикр юритдим. Буни иккинчи шахс кўпликда баён қилганимнинг сабаби, ўша мағлубиятдан сўнг ҳам газета сотиб олибсизми, демак сиз ҳам футболни севасиз. Нега севишингизни айта оласизми? Баскетболчиларнинг ҳаводаги мўъжизалари нақадар гўзал бўлмасин, хоккей музликларидаги шиддат қанчалик ром қилмасин, фақат футболга нисбатан "миллионлар ўйини” таърифи ишлатилади.

Бир футбол мухлиси аёлининг "мени кўпроқ яхши кўрасизми ёки футболними?” деган саволига "футболни” деб жавоб берган экан. Хотинини хафа қилиб қўйганини сезган эркак ўзича алдамоқчи бўлибди, лекин шунда ҳам гапини қайтиб олгиси келмай:

-Хотин, лекин сени хоккей ва волейболдан кўра кўпроқ яхши кўраман,- деган экан.

Ақлли аёл, рақибининг имкониятларини тўғри чамалаган аёл, хеч қачон бундай савол бермайди. Футболнинг ўзларининг таъбири билан айтганда, "22 та жинни битта копток орқасидан югуриб юраверади” деган таърифга мос тушмай қолганини аллақачон пайқаб улгуришган. Футболчиларга бўлган эътибор ҳам шунчалик ошиб кетдики, илгари қаттиққўл оталар томонидан янграган "хадеб кўча чангитавермай, дарс қилсанг ўласанми” ибораси, "китобга мукка тушиб ўтиравермай, футбол билан шуғуллансанг бўларди” шаклига алмашиб бўлган.

Футболнинг бу қадар оммавийлигига сабаб, уни ҳамма ўйнайди. Ортиқча жихоз ҳам керакмас, тўртта ғишт (агар маҳаллангизда симёғоч бўлса, иккитаси ҳам етади), минимум икки киши ва тамом.. Агар копток бўлмаса, "баклашка”ми, бўшаган консерва банкасими, ишқилиб ерда икки-уч бор айлана оладиган предмет ҳам бўлаверади. Шунинг учун хоҳлаган пайтда, футболчиларга ўргатаверамиз, койийверамиз. Хоккейчига нима ҳам дердик, ахир ўзимиз у ўйнаётган музликда икки қадам қўя олмасак. Палон метрли лангар билан, палон метрга сакраётган енгил атлетикачига ўргатадиган хеч нарсамиз йўқ.. Лекин, оталаримизнинг "ҳе ўша, ўн бир метрдан уролмаган Абдураим қийшиқ” деб бошланадиган балахонадор монологларини эшитиб катта бўлганмиз. Ўзимиз ҳам, Жепаров ўрнида бўлсам урардим шу пенальтини, деб юз фоиз ишонч билан керила оламиз.

Мен футболни ҳаётга ўхшатаман. Футболнинг ҳам ўз тошу-тарозиси, жазою мукофотлари ва албатта ноҳақликлари мавжуд. Хатто олдинги сахифаларда ўқиганингиздек, мақоллари ҳам бор. Умрини хору зорликда ўтказган киши ҳам хаётни яхши кўради. Агар ундан, сенга хаёт нима бердики, бунчалик яхши кўрасан деб сўрасангиз, қорни тўйиб овқатланган кунларини хужжат қилади. Биз ишқибозлар ҳам шундай. Неча неча мағлубиятларни кўрдик, лекин Хиросима хотирамиз тўрида қолган. Ливанда Япониядан 1:8 ҳисобида ютқазганимизни биров эслатмаса, эсламаймиз, лекин айнан ўша мусобақа учун саралаш бахсида БААни доғда қолдирган Шацкихнинг ажойиб голи кўз ўнгимизда. Қатарнинг бир биридан чиройли голларини унутиб улгурдик, аммо Гейнрихнинг чалиб йиқитишганини ҳали кўп мухокама қиламиз.

Футбол бевафо.. Футболнинг иккинчи қироли Диего Марадона ЖЧ-86 да қўли билан инглизлар дарвозасига тўп киритадию уни фақат ҳакам кўрмай қолади.

Бахрайн билан учта ўйин ўйнаб, улардан кўпроқ тўп киритамизу, плей-оффга уларни кузатиб қўямиз.

ЖЧ-98 да испанлар Болгария дарвозасига 6 та тўп киритадию, кўзларида ёш билан нишонлашади, чунки нариги стадионда Нигерия терма жамоаси Парагвайга ютқазиб бериб, испанларни гурух босқичида қолдириб кетади.

Футбол адолатли.. Ўша Диего Марадона дисквалификация туфайли ЖЧ-94 ни кўзда ёш билан тарк этадию, 8 йил олди ўзи хужжат қилган "Худонинг қўли” ни яна бир бор хис қилади.

Бахрайнликларнинг кейинги плей-оффда ҳақиқий голлари хисобланмайди. Нигерия эса ўша ўйиндан уч кун ўтиб Даниядан 4 та тўп қабул қилади.

Футбол адолатсиз.. Учрашувдан сўнг мағлуб бўлган жамоа сардори хакам олдига келиб, "Ажойиб учрашув бўлди. Афсус сиз кўролмай қолдингиз” деган экан. Яна бир ўйин олдидан мехмон жамоа ўйинчилар хакамни дуппослай кетишибди. Негалигини сўрашса, "Самолётимиз учрашув тугаши билан учади, кейин улгурмаймиз” дейишган экан. Футбол мана шунақа, илгари фақат қора кийинган, ҳозир эса ранг-баранглашиб кетган хакамларига ҳам эга.

Футбол ҳалқни бир биридан айиради. Аслида бир шаҳар, бир миллат фуқароларининг биттагина дербини деб бир бирларини ҳақорат қилишини, хатто бир бирлари билан алоқа қилишни хоҳламасликларини кўп эшитганмиз.

Футбол ҳалқларни бирлаштиради. Роман Абрамович "Челси” ни сотиб олгач, бутун Лондон стадиони русча қўшиқ куйлай бошлади. Агар миллиардер клубга сарфлаган пулини ўша инглиз оқсуякларига тарқатиб чиққанда ҳам, уларни куйлашга мажбур қила олмасди. Ўзларини доимо "энг тоза ҳалқ” деб атайдиган немислар ҳам терма жамоалари хужумини жанубий америкалик ва поляк футболчиларга топшириб қўйишди.

Дипломатиянинг нозик қирраларини ўрганган икки Корея раҳбарлари бир бирларидан нафратларини яшира олмаётган бир пайтда, икки давлат футболчилари Шанхайда бир-бирларига дўстона қўл беришди.

Футболнинг биринчи қироли Пеле футболни тарк этаётиб, минглаб мухлислар қаршисида айтган охирги сўзи "БОЛАЛАРНИ АСРАНГ” бўлганди.

Сизларни билмадиму, мен шунинг учун футболни яхши кўраман. Аслида бошқа сабабда футбол кўрадиганлар ҳам бор. Бир футбол ишқибози, ўйин охирида футболка алмаштиришларини томоша қиламан деб, нақ икки соат аёллар футболини кўришга мажбур булган экан. Бошқасидан, нега стадионга борасан, деб сўрашганда:

-Ишхонада бошлиғим бақиради, уйда хотиним. Стадионда мен ҳаммага бақираман, -деб жавоб берган экан.

Агар сиз юқоридаги икки тоифага кирмасангиз, футболни севишда давом этинг. Хеч нарса ютқазмайсиз. Агар таниқли юнон олимининг сўзини бироз "футболчага” ўгирсам, "ФУТБОЛНИ СЕВИНГ. ЖАМОАНГИЗ КУЧЛИ БЎЛСА, СИЗНИНГ БАХТИНГИЗ, АГАР АКСИ БЎЛСА ФАЙЛАСУФ БЎЛАСИЗ”

Файласуф бўлишни истамайдиган

Қаҳрамон АСЛАНОВ,

"Чемпион” газетасининг 2008 йил 16 сентябрь, №5 сонидан.

Бўлим: Қаҳрамон Асланов | Кўрилди: 1792 | Киритди: admin | Теглар: muxlislik, 2008, chempion, MTJ | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Декабрь 2012  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz