Ўзбекистонда футбол журналистикаси Жума, 17.05.2024, 05:48
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 1
Меҳмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Бош саҳифа » 2012 » Декабрь » 7 » Анъана
11:27
Анъана

Бир неча йил олдин қайсидир ижтимоий газетада бир мақола ўқигандим. Муаллиф ўзбекчилик ҳақида сўз очган ва ўқувчига ўринли савол берганди. Нега биров вазифасини ўз вақтида ва тартиб билан бажарса, «немис бўлиб кет-е», деймиз, муомалани жойига қўйса, инглизларнинг кибор зодагонларига ўхшатамиз, турли ёмон иллатлар, айтайлик, учрашувга ўз вақтида келмаслик, таниш-билишлик ва бошқа ҳаракатлар рўй берганда эса ўзбекчиликни рўкач қиламиз, деб куюниб ёзганди журналист.

Ўшанда ўйланиб қолганман. Қизиқ, миллатнинг ҳам характери бўладими? Кўчага чиқамиз, атрофга аланглаймиз, мингта одам, минг хил юз ва табиийки, минг хил характер. Ҳатто иккита ёшнинг характери бир-бирига мос келмай ажрашиб кетиши ҳолатларини кузатганмиз. Бир миллат битта характерга эга бўлиши мумкинми? Ўзи умуман ўзбек характери қанақа?

Агар масалага чуқурроқ ёндашсак, дунёдаги барча инсонларнинг ўтмиши бир жойга, бир инсонга тақалади. Унда нега бундай зиддиятлар? Ҳар бир юртнинг, миллатнинг ўзига яраша урф-одатлари, анъаналари ва миллий характери барибир мавжуд, умумий олиб қараганда, бу фарқни пайқай оламиз. Сабаби эса айнан ўша халқлар йиллар, асрлар давомида яшаб ўтган ҳаёти, ирқи, дини, яшашдан мақсади, мафкураси, умуман жами ташқи ва ички муҳит ўша миллатнинг характерини шакллантирар экан, деган хулосага келдим. Эътибор берган бўлсангиз, санаб ўтилган жиҳатларнинг баъзилари бизга боғлиқ эмас, баъзилари эса боғлиқдир. Демак, ҳозирги ўзбек характерини биздан олдин яшаб ўтган ўзбеклар шакллантиришган. Айтайлик, ўтмишдаги аждодларимиз бизнинг ҳозирги умумий характеримизни шакллантиришда муҳим роль ўйнаган бўлишса, нега биз ҳам шу ўринда авлодларимиз учун яхши фазилатларни сингдира олмаймиз? Юқорида айтганимиздек, миллат характерининг баъзи факторлари собит эмас. Шундай экан ўша характернинг ўзи ҳам ўзгарувчандир.

Бу мавзуга яна қайтамиз, ҳозир эса саҳифа ҳаққини бажарайлик, яъни футбол ҳақида гаплашамиз. Араб футболи, деганда илк бор кўз олдингизга нима келади? Саудияликларнинг ЖЧ-94 дагисими ё 2002дагиси? Ё Баҳрайн келадими? «Ал Иттиҳод»ми ё Бин Хаммамми, Абдураҳмонми? Шу саволга менинг жавобим бошқача, бу ҳақда гапирилганда биринчи бўлиб, майдон марказида оёғини ушлаб ётган бирор-бир араб футболчисини тасаввур қиламан илк бор. Менимча, кўпчилигимизда шунақа бўлса керак. Сабаби араб футболининг характери шу жиҳатда акс этди, бошқа услублар, зарбалар, ҳужумлар бошқа жамоаларда ҳам бор. Нега шунақа?

Улар билан ишим йўқ. Тўғри, бу ҳолат кўпинча бизга халақит беради, аммо бошқалар араб футболини ёмонлашса, менга фарқи йўқ. Сўнгги пайтларда ўзимизнинг жамоаларимиз ҳам мана шу усулдан тез-тез фойдаланаётганликлари кишини бироз хавотирга солади. Тўғри, ҳозирда қандай қилиб бўлмасин, бизга халқаро ғалабалар зарур. Футболнинг оммавийлашиши учун бу жудаям керак, «натижа бўлса бўлди-да, биз ҳам роса азият чекканмиз, биров ютуққа зору, бу чиройли ғалаба кутиб ўтирибди», деб устимдан куладиганлар ҳам топилар. Масалан, «Пахтакор» Эронда шунга яқин усулни танлади. «Ал Иттиҳод» билан баҳсда Хайрулло Каримов бир вазиятда ётиб олди, ҳакам эркин зарба тепишни айтиши билан туриб, ўйнаб кетди. Тушунаман, иқлим, босим, жисмоний жиҳат, ўйиннинг аҳамияти... Майли, гол уришсин, кейин ётволиб ғолиб бўлишсин, гап унда эмас. Ўз вақтида Италия ҳам шунақа усулни қилиб туради. Шунда ҳам жуда зарур бўлганда. Хавотир олганим, кейинчалик бунга ўрганиб қолмаслик, бу одатни ғалабанинг бир йўли сифатида белгилаб олмаслик. Балки араблар ҳам футбол тарихининг қайсидир бўлагида корейсу эронийларни юта олмай, шу йўлга ўтишган ва шу орқали ҳозирги араб футболи шаклланиб, араб футболи характери пайдо бўлгандир. Очиғи, бир кун келиб, бизда ҳам шундай характерга эга бўлишимизни истамасдим.

Футболчилар ўз йўлига, келинг, фанатлик ҳақида гаплашайлик. Бу янги атама, биз билган мухлисликдан бироз фарқ қилар экан. Масалан, бир пайтлар ҳаммамиз «Пахтакор»нинг ўйинини кўрардик, «Нефтчи» ва «Навбаҳор» ўйнаб қолса, радиода эшитардик. Ўша «тепамизда турган акаларимиз»га ўзбеклигимизни кўрсатишга ҳаракат қилардик, бизда ҳам футбол бор, деб жар солардик.

«Бунёдкор»нинг халқаро майдондаги мағлубиятини тилайдиган бошқа жамоа фанатларини кўп эшитяпман. Ёки аксинча, «Пахтакор» ютқазсин, дейдиганлар бор. Кўп эмасдир, аммо «уруғлар экилмоқда». Гўёки «Нефтчи»нинг жойида ўйнаётгандек, «Насаф»нинг шарманда бўлишини кутаётган мухлисни эшитиб, ҳайратдан ёқа ушладим. Нега ахир? Биз шунақа мухлисликни, шунақа муносабатни, шунақа характерни шакллантирамизми ҳали? Илгари бир бўлиб, ўша марказдагилардан кам эмаслигимизни футболда ҳам исботлашга ҳаракат қилган, шу йўлда бирлашган миллат нега бир-биримизга шармандаликни илинамиз? Кимдир қайсидир ўйинчини ёқтирмайди, бош-қасига мураббийини, яна бири ўша клубнинг бошқарувидан норози, аммо охирида ютқазадиган ким?

Мен ҳамма бир бўлиб учала жамоага ҳам мухлислик қилсин, яхшилик тиласин, деб буйруқ бера олмайман. Бу қалб иши, буйруқ билан бўлмайди, ҳатто ўша инсоннинг ўзи ақлан истаса ҳам, қалби бўйсунмаслиги мумкин. Аммо бефарқ бўлишнинг, ўзини бефарқдек кўрсатишнинг, наф ратланмасликнинг, нафратни яширишнинг иложи борми? Албатта, бор. Икки жамоа тўқнашганда, футболчиларнинг, мухлисларнинг тўқнашувлари нормал ва кузатиладиган ҳодиса. Аммо ўз жамоаси манфаати йўқ жойда, бошқа клубга ёмонлик тилаш, тил билан, сўз билан ўзаро ҳақорат алмашиш — бу адоват. Бош қа нарса эмас. Бу нотўғри.

Яна кимдир чет элдаги фан-клубларни мисол келтиради, бу нормал ҳолат эканлигига шаъма қилади. Балки. Аммо улар билан бизнинг фарқимиз катта-ку? Мадриднинг қулашини орзу қиладиган каталонча адоват бизга қачон, қандай, нега келди ўзи? Биз битта халқмиз, адашмасам. Яна бир бор айтаман, севимли жамоасига рақиб бўлган бошқа клубни ҳам яхши кўришнинг умуман иложи йўқ, буни сўрамаяпман. Фақат ўзаро ҳурмат, бир инсонни айнан қайси клуб мухлиси бўлганлиги учун ёмон кўришнинг нотўғри эканлигини айтмоқдаман, холос.

Адоват... Тубан сўз. Ҳақиқий адоват ақлсиз инсонларнинг ўйламай қилган биргина қадами, ўз принципини адолат мезонидан устун қўйишлари оқибатида вужудга келади. Бировни сабабсиз, мантиқсиз ёмон кўришнинг доя сидир адоват. Унинг учун ким айб дор эканлиги, ким биринчи қўл кўтарганлиги муҳим эмас, у ўз ёғига қовурилаверади ва кейингиларни ҳам айбдорга айлантираверади. Мадридда бола туғилади ва ўз-ўзидан каталониялик тенгдошини ёмон кўради, шундай катта бўлади ёки аксинча. Даҳшат-ку бу!

Майда гап, дейсизми? Менимча, йўқ. Ҳозирги «уруғлар» йиллар ўтиб, кесиб бўлмайдиган, кесилганда ҳам, сизилиб қон чиқиб кетадиган улкан дарахтларга айланади. Бугунги ёвқараш эртанги ҳақоратга, индинги муштга айланади. Давомини айтишни ўзимга эп кўрмадим. Чунки характеримизда бунақа жиҳатлар йўқ. Маданият, ўзаро ҳурмат, бағрикенг лик, қаноат, меҳмондўстлик... Мана шулар бор ҳозирги ўзбек характерида. Бошқача инсонлар ҳам ўтган-ку дерсиз, аммо улар эмас тарихимизни ёзганлар, бизни йўлга бошлаганлар.

Охирги пайтларда «мода» бўлиб қолди — футболимиз ўлди, энди нима қиламиз, ҳаммаси барбод бўлди, илгари қанақа эдик, деган оҳу нолалар. Булар шундай муаммоки, битта тўғри муносабат, битта ислоҳот, битта лойиҳа билан барҳам топиши мумкин... Адоватнинг, наф­ратнинг йўқолиши эса янада қийин, бунинг учун қандай воқеа, қанча тадбир керак бўлишини ҳеч ким билмайди.

Аҳил бўлайлик, чунки биз ҳам миллатимизнинг бир бўлагимиз, тарихимизнинг бир палласида яшаяпмиз, миллатимизнинг характерига ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз, зеро, авлодларимизга яхшироқ миллат, яхшироқ футбол, яхшироқ мухлислик қолсин.

Қаҳрамон АСЛАНОВ,

"Чемпион” газетасининг 2010 йил 20 апрель №16 (88) сонидан.

Бўлим: Қаҳрамон Асланов | Кўрилди: 1511 | Киритди: admin | Теглар: 2010, chempion, muxlislik | Рейтинг: 0.0/0
Шарҳлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Декабрь 2012  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz