Ўзбекистонда футбол журналистикаси Жума, 17.05.2024, 10:57
Хуш келибсиз, Меҳмон! | RSS
МЕНЮ
БЎЛИМЛАР
Аваз Бердиқулов [1]
Қаҳрамон Асланов [4]
Муҳаммад Вали [1]
Муҳрим Аъзамхўжаев [1]
Бобур Акмалов [1]
Интервью [1]
ФУТБОЛ ОАВ
ФИКР БИЛДИРИНГ
Сайт ғояси сизга ёқдими?
Жами овозлар: 121
РЕКЛАМА
СТАТИСТИКА

Ҳозир сайтда: 1
Меҳмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Pressing logotipi
Pressing.ucoz.com - Ўзбекистонда футболга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир сўнгги янгиликларни кенг футбол жамоатчилигига етказиб, шу билан бирга журналистлар ижодидан энг яхши намуналарни мунтазам бериб борувчи ҳаваскор интернет нашри.

ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Лойиҳани ташкил этишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон футбол журналистикасига оид энг яхши маълумотлар тўпламини яратиш. Сайт юртимизда футбол соҳасида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларида берилган энг сара материалларни жамлаб бориш, уларни кенг футбол жамоатчилиги фойдаланиши учун қулай кўринишга келтириш, маълумотларни қисқа фурсат ичида топиш имконини яратиш ва фойдаланувчилар ўртасида очиқ самимий мулоқот муҳитини ҳосил қилишни ўз олдига вазифа ўлароқ белгилаб олган.

"PRESSING" ёхуд ЛОЙИҲА НОМИ ХУСУСИДА
Лойиҳани тайёрлаш жараёнида албатта, унга қандай ном қўйиш борасида ҳам алоҳида изланишга тўғри келди. Кўплаб лойиҳалар учун танланган ном охир-оқибат унинг муваффақиятга эришишида ҳам салмоқли ўрин тутганини ҳисобга олиб, бу масалага жиддий ёндошдик. Биз танлаган ном лойиҳа мазмунига мос келиши ва осон эсда қоладиган бўлиши керак эди. Охир-оқибат, бир неча вариантлар ичидан "Pressing" номини танлаб олдик.

Хўш, нега айнан "Pressing"? Барчамизга бу атама яхши таниш. Википедия маълумотларида ушбу сўзга "Рақиб футболчиларини таъқиб қилишга ва тўпни олиб қўйишга ёки рақиб томонидан ташкил қилинаётган ҳужумни тўхтатишга асосланган услуб" дея изоҳ берилган. Атаманинг футболга оид эканлиги ва биз юқорида таъкидлаб ўтган жиҳатларни ўзида мужассам этгани якунда шу номни танлашимизга асос бўлди. Атама ўзаги "Press" сўзи инглизчадан матбуот деб таржима қилинади. Сайтимиз ҳам айнан, матбуотга бағишланган. Аниқроғи, футбол матбуотига.

ЭНГ САРА НАМУНАЛАР
Ўзбекистонда футбол нашрлари талайгина. Уларнинг сони ўнтадан ошган пайтлар ҳам бўлди. Аммо ашаддий футбол мухлислари ҳам, нари борса 1-2 та газета сотиб оладилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, футбол нашрларида берилаётган мақола, интервью ва шарҳларнинг энг яхшиларини, энг сара намуналарини "Pressing" ўз саҳифалари орқали мунтазам бериб боради. Бундай мақолаларнинг аксарияти архив мақолалари бўлиб, уларда кўтарилган мавзулар ҳамон долзарблигича турибди.

РЕЖАЛАР
"Pressing" ўз фаолиятини 2012 йил 1 декабрь кунидан бошлади. Сайт ҳали янги ва табиийки, материаллар унчалик кўп эмас. Аммо кўп ўтмай сайт саҳифалари анча тўлиб қолади, дейиш мумкин. Яқин келажакда амалга оширилиши кўзда тутилган режаларимиз ҳам кўп. Масалан, сайтни ".uz" доменига ўтказиб, "pressing.uz" номи остида фаолият олиб бориш лойиҳанинг энг биринчи режаларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, агар техник имкониятларни яхшилай олсак, "Pressing" саҳифалари орқали "Sport" телеканали ва "Mash'al" радиосини кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз.

ҲАМКОРЛИК
Шу ергача ўқиб келдингизми, демак футболга бефарқ эмассиз. Сайтга эътибор учун сизга ташаккур айтган ҳолда, сизни ҳамкорликка чақирмоқчиман. Уйингизда футболга оид газета ва журналлар жамланмаси, календар-справочниклар, китоблар, ўйинлар дастурлари ва ёки энг муҳим учрашувларга чиқарилган чипталарни-да сақлаб қолган бўлсангиз, уларнинг нусхасини иложи борича сифатли тасвирларда бизга жўнатинг. Сайтнинг мақолалар архиви бойиши ва фотогелераясининг ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшинг. Берилаётган материалларда албатта сизнинг номингиз илова қилинади.

Худди шундай, газета ва журналлар таҳририятлари, ўз нашрингизда чоп этилган ҳар қандай даврдаги энг яхши материалларни сайт билан бўлишинг. Бу билан сиз ўз нашрингизни лойиҳамиз орқали реклама қилишингиз ҳам мумкин. Лозим топсангиз, нашрингиз ҳақида сайт саҳифаларида биз берган маълумотларга қўшимча ва тўлдиришлар киритинг.

Муҳтарам журналистлар, ижод архивингиздан ёш авлод учун билиб қўйиш фойдали, деб ҳисоблаган мақолаларингизни лойиҳада тақдим этинг. Бундан ташқари, футбол ичида, футбол атрофида кўрган-кечирганларингиз, турли воқеалар ва хотираларингиз ҳақида бизга ёзиб юборинг. Бу ахборот биз учун жуда қимматлидир.

Мурожаат учун телефон: +99890-9807692
E-mail: pressinguz@gmail.com
САЙТГА АЪЗОЛИК
ЯНГИЛИКЛАР
[04.12.2012][Хабарлар]
“ФЭ” Олий лига-2012 энг муҳим воқеалар ўнлигини эълон қилди (1)
[04.12.2012][Хабарлар]
Футбол нашрларининг нархи ошди ёхуд бугун сешанба (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Uff.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Championat.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Stadion.uz" сайти (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Футбол Экспресс" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"InterFutbol" газетаси (0)
[02.12.2012][Футбол ОАВ]
"Sport" телеканали (0)
БУГУН
«  Май 2024  »
ДшСшЧрПйЖмШбЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
ҚИДИРУВ

МИНИ-ЧАТ
200
МАВЗУЛАР БУЛУТИ
JCH saralash 2004 SportTV Interfutbol futbol gazetalari Futbol Ekspress Stadion.uz futbol saytlari bolalar futboli Championat.uz uff.uz OTJ 2010 2008 chempion reytinglar MTJ Jahon chempionati muxlislik 1990
"Pressing.ucoz.com" - Ўзбекистонда футбол журналистикаси © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz